Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тиббиёт фанлар доктори, профессор Михаил Фаворов Тошкентдаги матбуот анжуманида яқин икки йил ичида коронавирусдан вакцина Ўзбекистонда мавжуд бўлмайди деб айтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"Янги вакцинани яратиш янги дори яратишдан ҳам кўпроқ вақтни талаб қилади. Икки йил ичида бу ерда, яъни Ўзбекистонда вакциналарнинг дозалари пайдо бўлади, деб айта олмайман. Шундай бўлсада, нега биз ушбу эпидемияни икки йил давомида ушлаб туролмаймиз? Бундан ташқари, Centers for Disease Control and Prevention таъкидлашича ҳамда менинг назаримда ҳам, бу мавсумий вирус бўлиб, оддий респиратор инфекцияси билан бирга пасайиши мумкин. Лекин бу қайта пайдо бўлмайди дегани эмас. Аммо бизга вақт керак. Биз бунинг устида ишлаяпмиз”, - деди профессор.
Шунингдек унинг фикрича, коронавирус учун дори албатта тайёрланади. Чунки бу космик аппарат ясаш эмас. Аммо бу борада энг асосийси - синовдир. Чунки ҳеч ким одамларга синалмаган дори беришга йўл қўймайди. Шунинг учун Ўзбекистон имкон қадар вируснинг сақлаб туришга эътибор бериши лозим. Вирисдан даволаниш учун янги дори пайдо бўлганида мамлакатга касаллик кириб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Михаил Фаворов коронавирус кенг тарқалган ҳолатда Ўзбекистон дуч келиши мумкин бўлган асосий муаммо нимадан иборат эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳлар мавжуд емас