Элчихона: Россия ҳукумати ўзбек  талабаларини  ётоқхоналардан чиқариш бўйича кўрсатма бермаган
Жамият

Элчихона: Россия ҳукумати ўзбек талабаларини ётоқхоналардан чиқариш бўйича кўрсатма бермаган

517

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия фан ва олий таълим вазирлиги чет эллик талабаларни ётоқхонадан чиқариш тўғрисида кўрсатма бермаган. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Элчихонанинг мухбиримизга берган маълумотига кўра: "18 март куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Марина Боровская билан музокаралар олиб борди. У вазирлик Россия университетларига барча талабалар, шу жумладан чет эллик талабаларни ётоқхонадан чиқариб юбориш, шунингдек, уларни ватанларига қайтариш тўғрисида кўрсатма бермаганлигини тасдиқлади".

Россия томонининг таъкидлашича, ОТМда ўқитиш масофавий шаклга ўтказилган. Шу сабабли барча талабаларга гавжум жойларга боришни чеклаш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ва зарурият бўлмаган ҳолатда ётоқхонадан чиқиб кетмаслик тавсия қилинган.

Шу муносабат билан, элчихона ватандошларни ваҳимага тушмаслик, хотиржам бўлиш ва Россия ҳукуматининг COVID-19 инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тавсияларига риоя қилиш, шунингдек яшаш жойларини тарк этмасликка ҳамда ОТМ томонидан белгиланган шаклда ўқишни давом эттиришга даъват этмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Москва ва Россия Федерацияси ҳудудларида жойлашган Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...