Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тўйи кутилаётган ёшлар — йигит ва қиз гараждаги Gentra русумли автомобилда ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.
Ҳуқуқ-тартибот органларига бир аёл мурожаат қилиб, 31 ёшли бўлажак куёви, 26 ёшли синглиси ва яна бир қариндоши автомашинада чиқиб кетиб, бедарак йўқолганини маълум қилган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида уларнинг жонсиз танаси ёпиқ гараж ичидан топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш, бош мия ва ўпка шиши ҳамда ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.
Маҳалла масъулларининг таъкидлашича, иккала оила ҳам жуда аҳил, зиёли ва ҳурматга сазовор хонадонлардан бўлиб, тўйга барча тайёргарликлар кўриб қўйилган бўлган.
Ҳозирда мазкур фожиали ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Сурхондарё вилоятида кўп квартирали уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 37 ёшли эркак ва унинг аёл қўшниси ўртасида сув қудуғининг ноқонуний қурилиши ва бақир-чақир туфайли келиб чиққан низо мудҳиш жиноят билан якунланганди.

Изоҳлар мавжуд емас