Загрузка
Загрузка
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади
Ҳодисалар

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзгидромет маълумотларига кўра, 24–26 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади ҳамда кун сайин ҳарорат кўтарилиб боради. Натижада якшанба кунига келиб мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво 36–39 даражагача, шимол, жануб ва чўл зоналарида эса 40–42 даражагача исиши кутилмоқда.

Фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва чақмоқ чақиши мумкин. Шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиб, чанг-тўзон ҳосил бўлиши эҳтимоли бор. Шунингдек, 24 июль куни Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи сақланиб қолади.

Пойтахт Тошкентда дам олиш кунлари камбулутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳарорат кундузи босқичма-босқич кўтарилиб, жума куни 34–36 даража, шанба куни 35–37 даража ва якшанба кунига келиб 36–38 даражагача етади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...