Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий шаҳрида муқаддам тўрт маротаба жиноий жавобгарликка тортилган 45 ёшли шахс Facebook ижтимоий тармоғи орқали ўзидан 15 ёш катта бўлган аёлнинг ишончига кирган. У 200 доллар эвазига аёлнинг ўғлини ишга жойлаштиришни ваъда қилган.
Бироқ буни уддалай олмагач, жабрланувчининг шахсий фото ва видеоларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қила бошлаган.
Суратларни ошкор қилмаслик эвазига 5 000 доллар талаб қилган гумонланувчи Навоий вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан ўтказилган тадбирда ушланган. У талаб қилинган пулдан 3 000 долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бухоро шаҳрида 19 ёшли қиз шахсий фото ва видеоларни ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, йигитдан 2 минг доллар талаб қилган вақтда қўлга олинганди.

Изоҳлар мавжуд емас