Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Санкт-Петербург ва Тверь шаҳарларига уюштирилган оммавий дронлар ҳужуми оқибатида Wildberries компаниясининг камида битта омборида йирик ёнғин чиқди. Шунингдек, Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ҳудуд осмонида 50 та учувчисиз бошқариладиган аппарат уриб туширилганини маълум қилди.
Билдирилишича, ҳужумлар сабабли "Пулково" аэропортида самолётлар қабули ва учиши вақтинча чекланган. Бундан ташқари, Ленинград вилоятидаги Wildberries логистика мажмуаси жойлашган "Уткина Заводь" саноат зонаси нишонга олинган. Кейинчалик компания матбуот хизмати Шушари ва Уткина заводидаги мажмуалар фаолияти вақтинча тўхтатилганини билдирган.
Сўнгги ҳафталарда Украина Қуролли Кучлари Россиянинг турли шаҳарларидаги бир нечта Wildberries омборларига кетма-кет зарба бермоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский ушбу объектларни қонуний ҳарбий нишон деб атаб, у ерда ҳарбий мақсаддаги товарлар, жумладан, дрон бутловчи қисмлари ва бронежилетлар сотилганини таъкидлаган.
Мазкур ҳужумлар оқибатида етказилган зарар ва талафотлар кўлами бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.
Олдинроқ Россиянинг Тамбов вилояти ҳамда Москва вилоятидаги Электросталь шаҳрида жойлашган Wildberries логистика марказларида ҳам ёнғинлар содир бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас