Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Айни пайтгача ушбу маълумот расман тасдиқланмаган.
Ҳозирча Президент матбуот хизмати ёки бошқа ваколатли давлат идоралари томонидан вазирнинг ишдан озод этилгани юзасидан расмий баёнот эълон қилинмаган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2022 йилдан буён Ўзбекистон энергетика вазири лавозимида ишлаб келади. У бундан аввал энергетика соҳасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Сўнгги йилларда мамлакатда электр энергияси, табиий газ таъминоти, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда йирик энергетика лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларига раҳбарлик қилган.
Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг фаолияти сўнгги йилларда жамоатчилик танқидлари марказида бўлиб келди. Хусусан, қиш мавсумида электр ва газ таъминотида кузатилган узилишлар, энергия ресурслари тақчиллиги, тарифлар оширилиши ҳамда энергетика соҳасидаги қатор муаммолар вазирлик фаолиятига нисбатан кескин эътирозларга сабаб бўлган.
Хусусан, аномал иссиқда Тошкент тумани аҳолисининг бир сутка давомида электрсиз қолиши шулар жумласидан. Аномал жазирама кунида уларнинг қандай жон сақлагани ҳали-ҳануз сўроқ остида. Тошкент шаҳридаги подстанцияларда содир бўлган авариядан, авария туфайли пойтахт истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолишлари унинг фаолиятини янада яққол ёдда қолдирди.
Шу билан бирга, вазирлик бу муаммоларни истеъмолнинг ўсиши, инфратузилманинг эскиргани ва тизимни модернизация қилиш зарурати билан изоҳлаб келган.

Изоҳлар мавжуд емас