Загрузка
Загрузка
Олтин нархининг ошиши Марказий Осиё иқтисодиётини жонлантирди
Иқтисод

Олтин нархининг ошиши Марказий Осиё иқтисодиётини жонлантирди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон бозорида олтин нархининг кескин кўтарилиши Марказий Осиё иқтисодиётига жиддий туртки бериб, минтақа мамлакатларининг экспорт ҳажми, давлат бюджети тушумлари ҳамда аҳоли даромадларининг ортишига хизмат қилмоқда.

Охирги ҳафталарда глобал бозорда бир троя унцияси олтин қиймати 4 минг доллар атрофида барқарор сақланиб турмоқда. Масалан, Ўзбекистонда 2025 йилги рекорд даражадаги 33 миллиард долларлик экспортнинг қарийб 30 фоизи ушбу қимматбаҳо металл ҳисобига тўғри келган бўлса, "Навоий кон-металлургия комбинати" томонидан тўланган солиқлар миқдори икки бараварга кўпайиб, 2,64 миллиард долларни ташкил этган.

Шунга ўхшаш ижобий суръат Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам кузатилиб, уларнинг валюта захиралари ҳамда соҳадаги компаниялар даромадлари ўсган.

Соҳадаги жонланиш Навоий вилоятидаги Сойкечар каби қишлоқларда меҳнат қилаётган оддий кончилар ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Сўнгги бир йил ичида иш ҳақи ўртача 20 фоизга ошгани сабабли, аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб, хориждаги меҳнат мигрантларининг бир қисми юртига қайтиб, маҳаллий конларда ишлашни маъқул кўрмоқда. Бироқ инфляция даражаси ва коммунал тўловларнинг юқорилиги туфайли фуқаролар ҳали ҳам молиявий босимни ҳис этмоқда.

Шу билан бирга, мутахассислар иқтисодиётнинг ягона хом ашё манбаига қарам бўлиб қолишидан хавотир билдирмоқда. Бундан ташқари, минтақада Хитой инвесторларининг иштироки ортиб бораётгани ҳамда ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари учраётгани қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шунга қарамай, глобал Марказий банкларнинг олтинга бўлган талаби юқорилиги сабабли яқин йилларда ушбу тармоқ минтақа иқтисодиётининг асосий устунларидан бири бўлиб қолиши кутилмоқда.

Олдинроқ Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида олтин нархи кескин пасайиб, бир унция учун 4306 долларгача тушганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...