Загрузка
Загрузка
Ярим йилда болаларга нисбатан зўравонлик сабаб 8 та жиноят иши қўзғатилди
Жамият

Ярим йилда болаларга нисбатан зўравонлик сабаб 8 та жиноят иши қўзғатилди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди. Маълум қилинишича, ҳисобот даврида Омбудсман номига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 147 та мурожаат келиб тушган. 

Текширувлар ва ўрганишлар натижасида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 8 та жиноят иши ва 15 та маъмурий иш қўзғатилиб, илгари асоссиз равишда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги 6 та қарор прокурор томонидан бекор қилинган ҳамда қайта ўрганишга юборилган.

Соҳада болалар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 9 та таъсир ҳужжати, жумладан 4 та тақдимнома, 3 та огоҳлантириш ва 2 та хулоса киритилди, шунингдек, 43 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига таклифлар берилган. Жазони ижро этиш ва бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган бошқа муассасаларга 56 маротаба мониторинг ташрифлари уюштирилиб, у ерда сақланаётган 1 289 нафардан ортиқ бола билан суҳбатлар ўтказилган.

Бундан ташқари, Болалар омбудсмани ва ваколатли идораларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари билан хорижда назоратсиз ва ёрдамсиз қолган 22 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган. Шунингдек, UNIСEF билан ҳамкорликда "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун бўйича 9 500 нафардан ортиқ болалар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилиб, аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий тарғиботни ошириш мақсадида 1 000 дан ортиқ медиа-материаллар эълон қилинган.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Болалар омбудсмани фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинганди. Ушбу ҳужжат вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...