Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазият ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди
Сиёсат

Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари Яқин Шарқдаги вазият ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Аббас Арақчи билан учрашув ўтказиб, минтақавий кун тартиби ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди. 

Суҳбат чоғида асосий эътибор Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятга қаратилган.

Бахтиёр Саидов минтақада сақланиб қолаётган шиддатли тангликдан жиддий хавотир билдириб, ҳозирги шароитда вазминлик кўрсатиш ҳамда мулоқотни қайта тиклаш жуда муҳим эканини таъкидлаган. 

Шунингдек, мулоқотда савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинган.

Томонлар халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва ишончли мулоқотни изчил давом эттиришга тайёр эканликларини билдирганлар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан музокара ўтказишдан манфаатдор эмаслигини билдирган бир пайтда, Пентагон уруш харажатларини қоплаш учун Конгрессдан шошилинч равишда миллиардлаб доллар қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазири Пит Хегсет маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...