Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги аномал иссиқ кунларда электроэнергияни имкон  қадар тежашга чақирмоқда
Жамият

Энергетика вазирлиги аномал иссиқ кунларда электроэнергияни имкон қадар тежашга чақирмоқда

775
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Энергетика вазирлиги ўзбекистонликларни аномал иссиқ кунларда электроэнергияни имкон қадар тежашга чақирмоқда. Бу ҳаво ҳароратининг аномал исиши натижасида электр жиҳозларининг ҳаддан ташқари юкланиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 

“Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб ҳам кескин ошади. Бунинг натижасида, электр тармоқлари ва трансформатор пункларида юклама ортиши ва натижада тармоқда носозликлар келиб чиқиши мумкин. Шу мақсадда, Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги барча ташкилотлар томонидан ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кунларида истеъмолчиларга энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш чоралари кўрилмоқда”, - дея маълум қилмоқда Энергетика вазирлиги.

Хусусан, ушбу кунларда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станцияларда захира энергоблоклари ишга қўшилади. Электр энергияси етказиб бериш сифатини ошириш мақсадида жорий йил бошидан 2 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 330 дан ортиқ трансформатор пунклари янгиланган.

Бундан ташқари паст кучланишли 17 минг километрдан ортиқ электр узатиш тармоқлари ва 6 мингга яқин трансформатор пункти, шунингдек 110-500 кВ кучланишли 600 километрдан ортиқ электр узатиш тармоғи ва 7 та куч трансформаторлари мукаммал таъмирланган.

Барча электр станцияларда 24 соатлик навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш қувватлари барқарорлиги таъминланади. Худди шунингдек, электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну-кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши бригадалар ташкил этилган.

“Ҳаво ҳароратининг аномал даражада исиши натижасида электр қурилмаларида ортиқча юклама туфайли юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдини олиш мақсадида сизлардан электр энергиясидан тежамкорлик билан, шунингдек, имкон қадар совутиш қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни, зарур бўлмаганда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни сўраймиз. Ушбу вазиятни тўғри тушунган ҳолда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишимиз натижасида электр қурилмаларининг узоқ муддатга ишдан чиқишини олди олган бўламиз ҳамда энергия ресурсларини барча истеъмолчиларга барқарор етиб борилишига муносиб ҳисса қўшган бўламиз”, - дея даъват қилмоқда вазирлик.

Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, бу каби ҳолатларда жаҳон тажрибасида ҳукумат томонидан халққа энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва электр энергияси истеъмолини имкон қадар қисқартириш юзасидан мурожаатлар қилинади. Хусусан, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида айниқса, Европа ва Осиёнинг ривожланган давлатларида бу каби мурожаатларни кўплаб кузатилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...