Загрузка
Загрузка
Энергетика вазирлиги кузда электромобиллар учун қувватловчи  станциялар тармоғини ривожлантириш дастурини тақдим этади
Жамият

Энергетика вазирлиги кузда электромобиллар учун қувватловчи станциялар тармоғини ривожлантириш дастурини тақдим этади

510
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Энергетика вазирлиги кузда электромобиллар учун қувватловчи станциялар тармоғини ривожлантириш дастурини тақдим этади.

"2022 йилнинг тўртинчи чорагида Ўзбекистонда электромобиллар учун қувватловчи станциялар тармоғини яратиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. Бу борада мамлакатнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида электр таъминоти станцияларини, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган станцияларни ўрнатиш режалаштирилган",- деди вазирлик.

Бундан ташқари, ушбу жараёнда зарур ускуналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўтган йили ўзбекистонликлар томонидан 16.9 миллион долларлик 809та электромобиллар олиб кирилган, бу эса 2020 йилга нисбатан 6   баравар кўп. Улардан 724 таси Хитойдан, 24 таси Туркиядан ва 20 таси АҚШдан олиб келинган.

Аввалроқ Ўзбекистон электромобиллар ва улар учун қувватловчи станциялар ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бирига айланиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик. Мамлакатда миснинг катта захиралари мавжуд бўлиб, улар бугунги кунда шунчаки хом ашё сифатида чет элга экспорт қилинмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...