Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ер усти метро бекатлари орасидаги ерларда боғлар, велосипед йўлакчалари ва болалар майдончалари яратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу кеча тасдиқланган “Тошкент шаҳрида қурилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҳукумат қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Тошкент метросининг Дўстлик–Қуйлик ер усти метроси 1-ва 5-бекатлари орасидаги ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагилар ташкил этилади:
-
пиёдалар юриш ва велосипед йўлакчалари
-
автотураргоҳлар
-
шаҳар аҳолисининг сайри учун боғлар
-
болалар ва спорт майдончалари
Ер усти метро линиялари остида жойлашган тегишли ер участкалари хатловдан ўтказилади ва уларнинг ер усти метро линиялари ишлашига таъсир қилмайдиган бир қисми Тошкент ҳокимлиги захирасига берилади.
Ушбу ер участкалари фудтрак ва ёритиш ускуналарини қуриш ва жойлаштириш учун E-Auksion электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш ҳуқуқига билан 5 йилгача, истисно тариқасида, қисмларга бўлиб, тенг улушларда 12 ойгача тўлаш шарти билан савдога қўйилади.
Аукционлар орқали сотиб олинган ер участкаларида хизмат кўрсатиш ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш шоҳобчалари, китоб дўконлари, автотураргоҳлар, шунингдек, маданий-дам олиш ва спорт майдончалари қурилади.
Изоҳлар мавжуд емас