Загрузка
Загрузка
"Ҳудудий электр тармоқлари"га янги раҳбар тайинланди
Сиёсат

"Ҳудудий электр тармоқлари"га янги раҳбар тайинланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сардор Исақулов "Ҳудудий электр тармоқлари" компанияси бошқарув раиси этиб тайинланди. Ушбу тайинлов энергетика соҳасидаги видеоселектор йиғилишида корхона раҳбарининг лавозимдан озод этилишидан сўнг амалга оширилди.

Маълум қилинишича, Сардор Исақулов бунгача Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у турли йилларда "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Энергетика вазирлиги Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи вазифаларида ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида энергетика тизимидаги камчиликлар танқид қилиниб, "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг аввалги раҳбари лавозимидан озод этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...