Загрузка
Загрузка
Энергетика вазири ортидан "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди
Жамият

Энергетика вазири ортидан "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари ҳам лавозимидан озод этилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида тармоқдаги жиддий камчиликларни танқид қилди. Йиғилишда энергетика вазири ва "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари лавозимидан озод этилди, қатор корхоналар раҳбарларига эса йил охиригача синов муддати белгиланди. 

Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда энергетика соҳасига 23 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилингани, 9,5 гигаватт қувватга эга янги электр станциялари ишга туширилганини таъкидлаган. Шунингдек, электр ва газ тармоқларини модернизация қилиш учун 30 триллион сўм ажратилгани, бу аввалги 25 йилда сарфланган маблағдан олти баробар кўп экани қайд этилган. 

Шу билан бирга, Президент тармоқдаги асосий муаммо молия эмас, бошқарув тизими эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳокимларда энергетика инфратузилмасини яхшилаш бўйича аниқ режалар йўқ. 

Йиғилишда республика бўйича электр энергиясидаги йўқотишлар 17,2 фоизни ташкил этаётгани, сўнгги олти ойда 4,8 миллиард киловатт-соат электр энергияси йўқотилгани маълум қилинган. 

Шунингдек, ASKUE ва ASKUG тизимлари жорий этилганига тўрт йилдан ошган бўлса-да, аҳоли хонадонларидаги 300 минг газ ва 234 минг электр ҳисоблагичи маълумот узатмаётгани, бу эса дебитор қарздорликнинг ортишига олиб келаётгани танқид қилинган. 

Президент Сурхондарёда қурилаётган буғ-газ электр станцияси учун жой нотўғри танланганини ҳам танқид қилган. Бунинг оқибатида станцияга газ етказиш учун қўшимча 300 миллион доллар сарфлашга тўғри келаётгани маълум қилинган. Шу сабабли собиқ Энергитика вазири лавозимидан озод қилинган. Масъулларга инвестор билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш топширилган. 

Йиғилишда тизимдаги жиддий камчиликлар учун энергетика вазири ва "Ҳудудий электр тармоқлари" раҳбари лавозимидан озод этилган. "Миллий электр тармоқлари", "Иссиқлик электр станциялари" "Трансгаз» ва "Ҳудудгаз" раҳбарларига эса йил якунигача синов муддати белгиланиб, натижа бўлмаса, лавозимидан озод қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. 

Давлат раҳбари янги энергетика вазири Шерзод Хўжаев, "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг янги раҳбари Сардор Исақулов ва Энергия инспекциясининг янги бошлиғи Аҳад Исоқжонов бугунданоқ мутлақо янги иш услубини жорий қилиши шартлигини таъкидлаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...