Загрузка
Загрузка
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди
Сиёсат

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси этиб тайинланди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нуриддин Мамажонов Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. У Минск шаҳрига етиб бориб, дипломатик фаолиятини бошлаган. 

"Дунё" ахборот агентлиги маълумотига кўра, тайинловга қадар Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. 

45 ёшли дипломат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Чехиянинг Богемия марказий университетини тамомлаган. Шунингдек, Прагадаги Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг бизнес бошқаруви доктори (DBA) даражасига эга. 

У меҳнат фаолияти давомида Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари тизимида, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида турли лавозимларда ишлаган. 2022–2023 йилларда эса Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. 

Нуриддин Мамажонов ушбу лавозимда 2024–2026 йилларда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси бўлиб ишлаган Раҳматулла Назаров ўрнини эгаллаган. 

Олдинроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фармони билан Ерали Туғжанов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...