Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Афғонистон Қобулда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Иқтисод

Ўзбекистон ва Афғонистон Қобулда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари Қобулда ўтказилган музокараларда ўзаро товар айланмасини 5 миллиард долларга етказиш ҳамда бизнес учун янада қулай шароитлар яратиш ниятида эканини тасдиқлади.

​Учрашувда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Герат вилояти ҳокими Нур Аҳмад Исламджар, икки мамлакат савдо-саноат палаталари вакиллари ҳамда соҳа вазирликлари раҳбарлари иштирок этган. Мулоқотда афғон экспортининг 14 тури учун имтиёзли тарифлар жорий этиш ва темир йўл орқали юк ташишга чегирмалар ажратиш масалалари кўриб чиқилган.

​Герат Савдо-инвестиция палатаси раиси Муҳаммад Юнус Қозизода ҳудуд қўшма лойиҳаларга тайёрлигини ва ўзбек-афғон компаниялари ҳамкорлигига кўмаклашишини билдирган.

Музокаралар якунида томонлар савдо, логистика ва инвестициялар бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олган.

Олдинроқ Самарқандда трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишга бағишланган халқаро форум доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришилганди.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...