Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугунги кунда Эронда 50га яқин ўзбекистонлик бор бўлиб, улар орасида коронавирусга чалинганлар йўқ. Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ватандошларни улар юз юртларига қайтгач, икки ҳафталик карантинда бўлишлари хусусида огоҳлантирган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бемоқда.
1 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида ҳузурида ишчи гуруҳ тузилган. Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар ишчи гуруҳ туну-кун фаолият юритади.
Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, элчихона Эроннинг ваколатли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ томонидан учрашувлар ва тушунтириш ишларини олиб борилиб, консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ватандошларга ёрдам бермоқда.
Элчихонада мавжуд маълумотларга кўра, Эронда 50га яқин ватандошларимиз бор. 6-март куни эрталабки ҳолатда улар орасида коронавирус билан касалланганлар йўқ.
Элчихонанинг uzbekembassy.ir расмий веб-сайти ва Telegram мессенжерида очилган Citizens of Uzbekistan in Iran гуруҳида Ўзбекистон фуқароларига мамлакатда ўрнатилган меъёр ва қоидаларга, шунингдек санитария эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиш бўйича маслаҳат берилган.
Бундан ташқари, ўзбекистонликларга ўзларининг барча қарорлари, шу жумладан ўз ватанларига қайтишларини пухта уйлаб кўриш тавсия этилади. Элчихонанинг эслатиб ўтишича, Эрондан Тошкентга қайтгач, ватандошлар 14 кун давомида карантиндан сақланишади.
Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ҳузуридаги ишчи гуруҳ билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин:
+98 2122832071
+98 2122299780
Консул Костуражон Костураев: +98 91201327823.
Изоҳлар мавжуд емас