Загрузка
Загрузка
Фарғона  вилоятида электроскутерлар ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод ишга туширилади
Жамият

Фарғона вилоятида электроскутерлар ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод ишга туширилади

471
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Фарғона вилоятида электроскутерлар ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод ишга туширилади.  

Бу президентнинг "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган.

Ишлаб чиқариш қувватлари  “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида, шунингдек, Учкўприк туманида жойлашади. 

Энг йирик лойиҳа " Веломакс" компанияси томонидан амалга оширилиб, у йилига 20 мингта электроскутер ишлаб чиқариш учун заводга 4  миллион долларга яқин сармоя киритади. Заводни  2022 йилнинг июнида ишга тушириш  режалаштирилган.

Technoworld  компанияси  2 мингта электромотор ва  скутер ишлаб чиқаришга 2,2 миллион доллардан  ортиқ инвестиция киритади. Ишлаб чиқариш 2022 ўрталарида бошланади.

 Яна бир лойиҳа  Bicycle Tranding Invest томонидан амалга оширилади. Компания ишлаб чиқаришга 1,5 млн. доллар сармоя киритади. Йилига 4.5 мингтагача электроскутер ишлаб чиқариш режалаштирилган. Унинг ишга туширилиши 2021 йилнинг ноябрь ойига мўлжалланган.

 505 минг  доллар сармоя киритишни режалаштираётган "Stroy Plast" компанияси томонидан  энг камтарона лойиҳа тақдим қилган. Бунда йилига 1,5 минг дона электроскутер, 1,5 минг дона электромотороллер ва 500 дона велосипед ишлаб чиқарилади. Завод келгуси йилнинг март ойида ишга туширилади. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...