Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззах вилоятида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўқитувчи томонидан синф олдида айтилган ҳақоратли сўзлардан кейин ўз жонига қасд қилишга уринган. Ҳолат юзасидан масъуллар бепарволикда айбланмоқда.
Қизнинг онасига кўра, ўқитувчи уни "жамиятга кераксизсан", "онангга ортиқча юксан", "сени отанг йўқ" мазмунидаги оғир ва камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган.
Маълум қилинишича, ўша куни қиз уйга қайтгач, ўзига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Онаси ҳолатни кўриб қолгач дарҳол шифохонага олиб борган ва шифокорлар томонидан операция қилиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Кейинчалик жароҳатга инфекция тушгани сабабли, у бир нечта тиббиёт муассасаларида даволанган. Ҳозирда қизнинг соғлиги яхши.
Онаси ҳолат юзасидан босим бўлганини айтиб, тегишли идоралардан очиқ ва адолатли текширув ўтказилишини талаб қилмоқда. Унинг айтишича, Шароф Рашидов туманидаги "Учтепа" шифохонасидв қиз ушлаб турилган.
Уларнинг ёнига келган психологлар эса қиз саволларга жавоб бермаса рухий касалликлар шифохонасига олиб борамиз дейишган. Онанинг мурожаатларт эса "аёлнинг ҳолати рухий беқарор" қабили остида рад этилган.
Ҳозирда қиз тирик ва даволанмоқда. Аммо бу ишга сабабчи бўлган ўқитувчи мактабда ишламоқда. Аёл адолат талаб қилмоқда. Воқеа юзасидан расмий изоҳ ҳалигача берилмаган.

Изоҳлар мавжуд емас