Грипапга қарши қайси вакцинани танлаган маъқул? Жорий йилда  эмланиш шартми? Мутахассис  маслаҳати
Жамият

Грипапга қарши қайси вакцинани танлаган маъқул? Жорий йилда эмланиш шартми? Мутахассис маслаҳати

698

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куз келиб, илк совуқлар бошланди. Кимдир   гриппга чалиниб ҳам бўлди. Кўпчилик ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда гриппга қарши эмланишга тайёр эканликларини ёзишмоқда, аммо коронавирус вакцинасидан кейин бунинг организмга қандай таъсир қилишини билишмаяпти. Бу ҳақда мутахассисдан сўрадик.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунованинг сўзларига кўра, ҳар-бир препарат маълум бир касалликдан ҳимояланиш учун қабул қилинишини тушуниш муҳимдир, коронавирусга қарши вакцина ковид касаллигига қарши профилактик чора бўлиб, гриппга қарши вакцина грипп касаллигига қаршидир. Шунинг учун хам иккала вакцинани қабул қилиш керак.

"Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти нафақат гриппга қарши, балки пневмококк инфекциясига қарши ҳам вакцина қабул қилишни тавсия этади. Бу вакциналарни бир вақтда олиш мумкин: чап қўлда гриппга қарши, ўнгда-пневмококк инфекциясига қарши", - дея таъкидлади Турсунова.         

Бироқ, гриппга ва коронавирусга қарши эмлашлар орасидаги интервал 30 кун бўлиши керак, грипп ва пневмококка қарши эса бир кунда эмланиш мумкин. Гриппга қарши эмлашнинг энг мақбул даври сентябрь-ноябрь ойлари ҳисобланади.

Гриппга қарши уч ва тўртвалентли вакциналар мавжуд. Фарқи нимада?

Учвалентли вакциналар грипп вирусининг учта штаммини ўз ичига олади: А туридаги иккита штамм ва В туридаги бирта штамм. Тўртвалентли вакцинага тўртинчи В штамми киритилган. Шунинг учун, тўртвалентли вакциналар янада самарали ҳисобланади, зеро улар вируснинг турли ўзгаришларига қарши ҳимоялайди.

Жорий йилда Ўзбекистонда ҳам қўлланиладиган гриппга қарши Россия вакциналари янгиланган. Шундай қилиб, учвалентли вакцинада А штаммининг иккита варианти (Victoria/2570/2019 (H1N1)pdm09 ва Cambodia/e0826360/2020 (H3N2)) ва В штамми мавжуд (Washington/02/2019), тўртвалентли ваацинага эса В штамми (Phuket/3073/2013) қўшилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...