Загрузка
Загрузка
Москвадаги хостелда ўтказилган рейдда етти нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Ҳодисалар

Москвадаги хостелда ўтказилган рейдда етти нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Москвадаги хостеллардан бирида хорижликларнинг қўлга олингани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, видеога рейд пайти тушиб қолган, шундан сўнг полицияга 32 киши, жумладан, етти нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган. Улардан олти нафари озод қилинган, яна бири миграция қонунчилигини бузгани учун Россиядан чиқариб юборишга қарор қилинган. 

Бу ҳақда Batafsil.uz мухбирига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Рейд СНТ "Коммунарка-1" ҳудудидаги хостелда бўлиб ўтган. Барча қўлга олинганлар Россиянинг "Коммунарский" ИИБга олиб кетилган. Улар орасида Ўзбекистон фуқароларидан ташқари Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

Видео пайдо бўлгач, Ўзбекистон элчихонаси ва Миграция агентлиги вакиллари воқеа тафсилотларини аниқлаш учун полиция бўлимига борган. Кадрларда қўлга олинганлардан бири у ерда бир кеча-кундузга яқин бўлганини айтади, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг чет элликларга нисбатан муомаласидан шикоят қилади.

Россия томони билан музокаралардан сўнг олти нафар Ўзбекистон фуқароси озод қилинган. Яна бир кишига нисбатан миграция қонунчилигини бузгани учун Россиядан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда қўлга олинганлардан бирининг полиция бўлимида вафот этгани ҳақида тарқалган маълумотлар тасдиқланмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...