Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда овчилик гувоҳномалари рақамли форматга ўтказилади
Жамият

Ўзбекистонда овчилик гувоҳномалари рақамли форматга ўтказилади

23
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда ов қилиш ва овчилик гувоҳномасини бериш тартиби ўзгаради. Ҳужжат рақамли форматга ўтказилади, овчилик хўжаликлари учун эса етиштирилган ва табиатга қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонларни овлашнинг янги қоидалари ўрнатилади.Янги қонунга кўра, овчилар учун махсус ўқув курсларини тамомлаган ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган 18 ёшдан ошган муомалага лаёқатли фуқаролар гувоҳнома олишлари мумкин бўлади. Ҳужжат Ягона интерактив давлат хизматлари портали - my.gov.uz орқали расмийлаштирилади.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки йил муддатга гувоҳнома беради. Унинг амал қилиш муддатини эгасининг аризасига кўра узайтириш мумкин бўлади.

Ов қилишга келганда, унга фақат овчилик хўжаликларига бириктирилган ҳудудларда, шунингдек, эркин ов қилиш жойларида рухсат берилади. Уларнинг рўйхати Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан белгиланади.

Ёввойи ҳайвонларни мустақил равишда питомникларда боқадиган хўжаликлар учун алоҳида қоидалар назарда тутилган. Агар улар қўйиб юборган ҳайвонлар бириктирилган ов жойларида кўникиб кетса, хўжалик уларни кўпайиш давридан ташқари йил давомида овлашни ташкил этиши мумкин.

Ушланган ҳайвонлар сони қўйиб юборилган ҳайвонлар сонидан ошмаслиги керак. Бунда уларни овлаш учун алоҳида рухсатнома талаб этилмайди.

Кўпайтириш даври Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти хулосаси асосида белгиланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳайвон турларини овлаш тақиқлангани хабар қилинганди.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...