Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ўтказилган хатловда қарийб 29 минг нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани аниқланди
Жамият

Ўзбекистонда ўтказилган хатловда қарийб 29 минг нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани аниқланди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Республиканинг 28 та туман ва шаҳрида ўтказилган тажриба-хатлов натижасида 28 минг 600 нафар хотин-қиз оғир ҳаётий вазиятга тушган тоифа сифатида рўйхатга олинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Мазкур ўрганишлар давомида 2 миллион 300 мингдан ортиқ аёлларнинг ижтимоий ҳолати ва бандлик даражаси атрофлича таҳлил қилинган. Натижаларга кўра, 2 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг турмуш шароити барқарор деб баҳоланган бўлса, 336 минг нафари бандликни таъминлашга қаратилган қўшимча давлат дастурларига муҳтожлиги аниқланган.

Оғир ҳаётий вазиятда деб топилган 28,6 минг нафар аёллар тоифасига, асосан, оилавий ажрим ёқасида турган, тазйиқ ва зўравонликка учраган, собиқ турмуш ўртоғидан алимент ундиришда қийналаётган ҳамда 18 ёшга етмай она бўлган хотин-қизлар киритилган. Қўмита раҳбарининг таъкидлашича, хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган ушбу хатлов тажрибаси эндиликда республиканинг қолган 186 та туман ва шаҳрида ҳам изчил давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда эрта никоҳларнинг олдини олиш ва оила қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида ҳам Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент администрациясига киритилганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...