Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан одамлар учун хавфли бўлган карантин ва бошқа юқумли касалликлар тарқалиш хавфи туғилганда аҳолини профилактик эмлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди. Мазкур ҳужжат 10 сентябрдан эътиборан расман кучга кирди.
Янги тартибга кўра, муайян ҳудудда юқумли касаллик аниқланиб, у аҳоли орасида фаол тарқала бошлаганда ёки фуқароларнинг муайян қатламлари зарарланиш хавфи остида қолганда профилактик эмлаш чоралари ўтказилади. "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, аҳолини оммавий ёки мақсадли эмлашни жорий этиш бўйича қарор Бош давлат санитария шифокори томонидан қабул қилинади.
Қабулка қилинган қарорда юқумли касаллик тури, эмлашни ўтказишдан кўзланган мақсад ва манзилли ҳудуд, шунингдек, вакцинация қилинадиган аҳоли тоифалари, қўлланиладиган вакцина тури ва жараённинг аниқ муддатлари кўрсатилади. Эмлаш тадбирларида биринчи навбатда касалликни юқтириш ва уни атрофдагиларга тарқатиш хавфи юқори бўлган шахсларга устуворлик берилади. Жараёнда фақат давлат рўйхатидан ўтган ва фойдаланишга расман рухсат берилган сифатли вакциналардан фойдаланишга йўл қўйилади.
Эмлашдан аввал тиббиёт ходимлари томонидан фуқарога вакцинанинг хусусиятлари, эҳтимолий ножўя таъсирлари ва ундан воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берилиши шарт. Жараён шаффофлигини таъминлаш ва назоратни кучайтириш мақсадида эмланган ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлар Ягона тиббий ахборот тизимига киритиб борилади.

Изоҳлар мавжуд емас