Загрузка
Загрузка
Human Rights Watch: Ўзбекистон фермерлари босим ва эксплуатация қурбони бўлмоқда
Жамият

Human Rights Watch: Ўзбекистон фермерлари босим ва эксплуатация қурбони бўлмоқда

72
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Human Rights Watch) ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорликда "Фермерларда эркинлик йўқ" номли 120 саҳифали кенг қамровли ҳисоботини эълон  қилди. Унда сўнгги йилларда пахта теримида мажбурий меҳнат тизими бекор қилинганига қарамай, давлат ҳанузгача пахта ва ғалла етиштирувчи деҳқонлар устидан қаттиқ ва мажбурий назоратни сақлаб қолаётгани танқид қилинган.

Ҳисоботда билдирилишича, фермерлар ҳанузгача ерни ижарага олиш эвазига давлат белгилаган экинларни, белгиланган миқдорда ва паст нархларда сотишга мажбурланмоқда. Ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофоза қилиш идоралари (прокуратура, ИИВ) фермерлар фаолиятига қўпол равишда аралашмоқда. Режани бажармаганларга нисбатан ерни мусодара қилиш, таҳқирлаш ва ҳатто жисмоний зўравонлик ҳолатлари қайд этилган.

Шу билан бирга фермерлар кластерлар томонидан тўловларнинг кечикишидан жабр кўрмоқда, бироқ суд тизими ҳокимлар таъсири остида бўлгани сабабли уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаяпти.

Ҳисобот учун ўтказилган интервьюларда фермерлар ўзларини мулкдор эмас, балки "давлатнинг ёлланма ишчиси" сифатида ҳис қилишларини баён этишган. Айниқса, Хоразм ва Фарғона вилоятларидаги респондентлар "хўжайинлар жуда кўплиги" ва улардан мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи тортиб олинганини таъкидлаганлар.

Шу сабабли Human Rights Watch ва бошқа халқаро фаоллар Ўзбекистон ҳукуматини  пахта ва ғалла етиштиришдаги режали тизимни (квоталарни) тўлиқ бекор қилиш, фермерларга қайси экинни экиш ва уни кимга сотишда ҳақиқий танлов эркинлигини бериш, халқаро инвесторлар ва молия институтларини Ўзбекистон билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини бош мезон сифатида белгилашга ундаш каби қадамларни ташлашга чақирган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эса ушбу ҳисоботга жавобан соҳада ислоҳотлар давом этаётгани ва фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи янги қонунлар қабул қилинганини маълум қилган.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида фермерларнинг ички ишлар органлари биносига йиғилиб, пилла етиштириш бўйича шартнома тузишга мажбурланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 Журналист Шокир Шариповнинг маълумотига кўра, фермерларнинг ихтиёрий розилигисиз амалга оширилаётган бу жараён икки томонлама келишув тамойилларига зид равишда, маъмурий босим остида ўтмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...