Загрузка
Загрузка
Сирдарёда боғча ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган мудира 20 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Ҳодисалар

Сирдарёда боғча ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилган мудира 20 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Сирдарё вилоятидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида ходимлар мажбурий меҳнатга ва Open Budget лойиҳасида овоз йиғишга жалб этилгани аниқланди. Омбудсман вакилига келиб тушган фуқаро мурожаати юзасидан ўтказилган текширувда муассаса раҳбарияти томонидан меҳнат қонунчилиги бузилгани ўз исботини топган.

Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили ва Давлат меҳнат инспекцияси ҳамкорлигида ўрганилган суриштирув давомида боғча ходимлари муассаса биноси ҳамда ҳовлисида қурилиш якунлангач, ҳудудни тозалаш ишларига ва Open Budget порталидаги ташаббусларга мажбурий овоз тўплашга мажбурлангани маълум бўлиб, ушбу ҳолат Меҳнат кодексининг 5-моддаси (Мажбурий меҳнатни тақиқлаш) талабларига зид деб топилган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан маъмурий чора кўрилган. Мудирага базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 20 миллион 600 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

Аввалроқ Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Human Rights Watch) ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми ҳамкорликда "Фермерларда эркинлик йўқ" номли 120 саҳифали кенг қамровли ҳисоботини эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...