Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов Тошкентда бўлиб ўтган брифингда велосипеддан ишга бориш учун фойдаланиш мумкинлигини айтди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз, ёнингизда уч хил ҳужжат олиб юришингиз керак:
- паспорт;
- иш жойингиз гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
- айнан карантин даврида ишга жалб этилганингиз ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат (кўпинча бу маълумотнома кўринишида бўлади).
“Бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузиш ҳисобланади”, -деди у.
Изоҳлар мавжуд емас