Загрузка
Загрузка
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 30 миллион сўм берилади
Жамият

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 30 миллион сўм берилади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти тўланади. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар учун қатор ижтимоий ва молиявий имтиёзлар жорий этилди.

Уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ва кексаларга ҳурмат кўрсатиш, ёлғиз ва кам таъминланган фахрийларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг хотираси улуғланиб, уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилади.

Янги қарорга кўра, Мудофаа вазирлиги офицерларига хизмат йиллари учун бериладиган ойлик устама икки бараварга оширилади. Контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик таъминоти эса 10 фоизга кўпайтирилади.

Шу билан бирга, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими ҳам кенгайтирилмоқда. Янги ўқув марказлари ташкил этилиб, давлат олий таълим муассасаларида "чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича офицерлар тайёрлаш тизими жорий этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...