Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Обиджон Мўминов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимга тайинловга қадар соҳавий вазирликда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.
Мўминов 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. У 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини (магистратура) тамомлаган.
Тайинловга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳалари бўйича департамент бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Вазирлик жамоаси унинг соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, янги лавозимида муваффақият тилаган.
Олдинроқ Сайдалихон Юнусов "Мароқанд нефть базаси" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланганди. Мазкур тайинловга қадар у соҳада турли масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

Изоҳлар мавжуд емас