Загрузка
Загрузка
186 миллиард сўмлик ишда айбланган собиқ генераллар озод қилинди
Ҳодисалар

186 миллиард сўмлик ишда айбланган собиқ генераллар озод қилинди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказганликда айбланган бир қатор юқори лавозимли шахслар озодликка чиқарилди. Уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси зарар қоплангани муносабати билан ўзгартирилган.

Маълум қилинишича, озод этилганлар орасида Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов ҳам бор. Уларнинг иши давлат харидларида йирик миқдорда маблағларни ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, мазкур иш доирасида жами 7 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган. Улар давлат харидлари жараёнларида турли схемалар орқали бюджет маблағларига зарар етказганликда гумон қилинган.

Манбаларга кўра, айбланувчилар томонидан етказилган зарар тўлиқ қоплангани сабабли уларга нисбатан эҳтиёт чораси енгиллаштирилган. Шу билан бирга, бу қарор 60 дан ортиқ бошқа айбланувчилар орасида норозиликларга сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шахслар 2025 йил декабрь ойида ушланган эди, 2026 йил январь ойида эса оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда дастлабки маълумотлар тарқалганди.

Бу ишни ҳатто Президент Шавкат Мирзиёев ҳам танқид килган эди. Хусусан, видеоселлектор йиғилишида "Билиб қўйинглар, давлатнинг ҳар бир сўми бўйича таъсирчан назорат ўрнатилади. Жавобгарлик муқаррар, жазо қаттиқ бўлади!", – деган Президентимиз.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...