Загрузка
Загрузка
"Цикада" штамми Ўзбекистон эпидемиологик барқарорлигига таъсир қилмайди — мутахассис
Жамият

"Цикада" штамми Ўзбекистон эпидемиологик барқарорлигига таъсир қилмайди — мутахассис

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. COVID-19 вирусининг "Цикада" деб номланган янги BA.3.2 штамми ҳақидаги хабарлар бўйича Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор экани маълум қилинди. Мутахассислар ушбу мутация аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмаслигини таъкидламоқда.

Бундан олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 нинг кучли мутацияга учраган янги варианти — BA.3.2 (норасмий номи "Цикада")ни мунтазам тарзда кузатиб бораётганини маълум қилганди. Ҳозиргача ушбу штамм дунёнинг 23 та давлатида, жумладан, АҚШ, Буюк Британия ва Гонконгда аниқланган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, "Цикада" штамми тез тарқалувчи хавфли вирус ҳисобланмайди. Унинг клиник белгилари "Омикрон"га ўхшаш бўлиб, асосан енгил респиратор симптомлар билан кечиши мумкин.

Мутахассислар қайд этишича, касаллик асосан иммунитети шаклланмаган болаларда кўпроқ учраши эҳтимолга эга, шунингдек, сурункали касалликлари бор ва иммунитети заиф шахслар эҳтиёткор бўлиши керак.

Қўмитанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, жамоавий иммунитет юқори даражада шаклланган. Шу сабабли янги штамм бўйича хавотирга асос йўқлиги билдирилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...