Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Globogate дастури орқали Германия клиникаларига ишга таклиф этилмоқда. Дастур доирасида иштирокчилар учун барча харажатлар қопланиб, дастлабки маош 1 900 евродан бошланади.
Маълум қилинишича, 3 ойлик синов муддатидан сўнг маош 2 500 еврогача оширилади. Иш жойлари Германия бўйлаб жойлашган бўлиб, ҳафтасига ўртача 39 соат иш вақти белгиланган.
Дастурда иштирок этиш учун 20–36 ёшдаги, 3 йиллик тиббиёт коллежини тамомлаган, судланмаган ва соғлом номзодлар танлаб олинади. Шунингдек, улар 10 ойлик бепул немис тили курсларида ўқишга тайёр бўлиши лозим.
Лойиҳа доирасида иштирокчиларга 10 ойлик стипендия, турар жой, тил сертификати харажатлари, ҳужжатларни таржима ва тасдиқлаш, виза ва авиачипта, шунингдек, Германияда ишга жойлашиш хизматлари тўлиқ бепул тақдим этилади.
Қайд этилишича, жами 800 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, номзодлар икки босқичли танлов асосида сараланади. Рўйхатдан ўтиш 2026 йил 15 майга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда камида уч йил яшаган ўзбекистонликлар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олишлари мумкин бўлишини хабар қилган эдик. Қарор 1 мартдан кучга кирган.

Изоҳлар мавжуд емас