Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет байрам кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берган. Даставвал ўзбекистонликларни ҳақиқий жазирама, кейин эса ёмғирли кунлар қарши олади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим туманларида бугун кундуз куни, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг баъзи жойларьда эртага кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
1-2 май кунлари республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан май ойининг боши учун анча жуда иссиқ бўлган ҳаво кириб келиши кучаяди. Кундуз кунлари ҳаво 32-34° гача, республика жанубида 36-39° гача исийди.
Бундай ҳарорат фони метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун ушбу даврнинг энг юқори ҳароратидан фақат 2-3° га паст бўлади. Шу кунларда фақат республиканинг шимолий-ғарбий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
3-4 майда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шмол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 3 майда эса айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати 22-25°гача пасаяди.
Изоҳлар мавжуд емас