Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Алие Параст- таниқли ўзбек раққосаси, педагог ва хореограф. Унга 2016 йилда “2 босқичдаги некоджинк лимфомаси” даҳшатли ташҳиси қўйилган. Ўзбекистон шароитида бу каби ташҳислар инсон умрига ўқилган охирги ҳукмдир.
Боши берк кўчага кириб қолган кишилар соғайиб кетишига имкони борлигига ишонишмайди. Хорижга эса фақат маблағи ёки алоқаси бўлганлар кета олади. Лекин Алие уни Ўзбекистонда қутқара олган шифокор топишга муваффақ бўлган. Мана 1,5 йилдирки, у ремиссияда турибди, болалар ва катталарга рақсдан сабоқ бермоқда, маҳаллий юлдузлар учун шоу ташкил қилмоқда, ҳаттоки кинога тушишга ҳам вақт топади.
Алиенинг муаммолари чап қўли ишламай қолганидан бошланган. Датлаб у спорт билан шуғулланган пайтида мушакларини чўзиб қўйган деб ўйлаб, бунга эътибор бермаган. Кейинчалик чидаб бўлмас оғриқлар пайдо бўлиб, турмуш ўртоғи уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борган.
“Шифокорлар ренген ҳам қилмасдан, пай чўзилган деб айтишди. Қаранг, қандай буюк шифокорлар экан, деб ўйладим. Яъни хаммаси пай чўзилганидан бошланган экан. Томчи дорилар, мазь қўя бошладим. Бироқ, фойдаси бўлмади. Мени Марказий темир йўл поликлиникасидаги невропологга юборишди. У ерда физиотерапия, игна санчиш, электрофарез, массаж ёзиб беришди. Лекин аҳволим баттар ёмонлашди. Ярим йил – февральдан май ойига қадар азоб чекдим”, - дея эслади Алие.
Сўнгра “Ўзбекистон темир йўллари” Марказий клиник шифохонасига мурожаат қилган, у ерда бошқача ташҳислар қўйилди.
“Кейин эса Себзордаги касалхонага бордим. У ердаги “ноёб” нейрожарроҳ кўзимга қараб, ақлдан озганим, аслида бирор жойим оғримаслигини айтди. Шу билан бирга, сузиш билан шуғулланишим, транквилизатор ичишимни тавсия берди. Унинг айтганини қилдим. Бироқ, бошимни кўтара олмадим. Кейинчалик мени қутқариб қолган шифорнинг айтишича, менда перикард бошланиб, у юрак томирлари ва нервларни ёпиб қўйган ва натижада бошимга қон бормаган экан”, - деди суҳбатдошимиз.
Аниқ ташҳисни билиш учун бошқа шифокорларга ҳам мурожаат қилишга тўғри келган. Ота-онаси хавотирга тушиб, Фарғонадаги (Алие асли фарғоналик) онкологларга олиб боришган. У ерда ҳам саратон борлигини аниқлашмаган.
Умуман, Алиени 11та шифокор даволаган. Охир-оқибат, Республика ихтисослашган онкология ва радиология ихтисослашган маркази химиотерапия бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Сергей Камишовнинг қабулига боришга тўғри келган.
“Шуниси қизиқки, Фарғонадаги онкологлар рентген суратида ўсма туфайли ҳаттоки ўпкам номаълум эканлигини пайқай олишмаган. Бундан ташқари, юрагим ҳам кўринмаган экан”, – деди Алие.
Камишов ташҳис қўйгандан кейин Алие бошқа шифокорларни судга бермоқчи бўлган. Лекин уни психолог тўхтатиб қолган. Чунки инсон саратон касаллиги борлигини билгача, чуқур депрессияга тушиб қолмаслиги учун унга профессионал ёрдам керак бўлади.
“Менга ҳаттоки Тошкентдаги Республика онкология марказида нотўғри ташҳис қўйишган. Яхшиямки, мендан биопсия олган пайтда, Камишов ўсмани кўриб қолиб, у лимфомага ўхшаётганини айтди. Билмайман, қандай қиладию, лекин мен учун у Худо, чунки унинг даволаши натижасида соғайиб чиққанлар бор. У нима бўлса бўлсин, деган йўсинда менга химия қилди, ахир вақт қолмаганди, ўзим эса озиб кетгандим. Мени кўтариб юришарди, ўпкамдан ҳар куни бир литр сув чиққан”, -дея айтиб берди Алие.
Ў бошидан кечиганларини икир-чикиригача яхши эслайди.. Бироқ, унинг айтишича, қанчалик кўп вақт ўтса, эсга олиш шунчалик оғирроқ кечаркан.
Изоҳлар мавжуд емас