Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Ўзбекистон ва Россия компаниялари Тошкентда бошланган "Иннопром"да биринчи битимларни имзолашган. Видео

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда бўлиб ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий осиё” халқаро саноат кўргазмасининг биринчи кунида ўзбекистонлик ва россиялик ҳамкорлар ўртасида 10 дан ортиқ битимлар имзоланган.

Имзоланган ҳужжатлар савдо-иқтисодий муносабатлар, нефт-газ, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларга тегишлидир. Улар, шу жумладан, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради ва Россиянинг Нижний Новгород, Тула вилоятлари ва Ўзбекистоннинг Наманган, Навоий вилоятлари ўртасида алоқаларни ўрнатишга имкон беради.

Тадбирда иштирок этиш учун Россия Саноат ва савдо вазири - Бош вазирнинг ўринбосари Денис Мантуров, Татаристон раиси Рустам Минниханов ва Россия Федерацияси ҳудудларининг бошқа расмийлари ташриф буюришган. Ялпи сессиядан сўнг улар кўргазмани кўздан кечиришган ва тақдим этилган компанияларнинг стендлари билан танишишган.

Кўргазманинг ноёб экспонатлари орасида NAMI Hydrogen ҳам бор. У Aurus негизидаги асосидаги “НАМИ” илмий автомотор институти томонидан яратилган ва дунёдаги энг кучли ва тарихдаги биринчи люкс синфига мансуб қудратли водород автомобили сифатида тақдим этилмоқда.

Кўргазма 24 апрелгача давом этади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+