Ипотекани тўлашда давлатдан қандай ёрдам олиш мумкин. Тафсилотлар
Жамият

Ипотекани тўлашда давлатдан қандай ёрдам олиш мумкин. Тафсилотлар

2418

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда ипотека бўйича дастлабки бадал ёки фоизларнинг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Ушбу маблағларни қандай олиш мумкинлиги қуйидаги материалимизда тақдим этилмоқда.

Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра: "Субсидияни олиш учун фуқаро давлат хизматини электрон шаклда олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари (ДХМ)га шахсан мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади".

Шахсан мурожаат қилинганда ДХМ ходими талабнома берувчининг номидан ариза тўлдиради, ЯИДХП орқали ариза топширилганда мурожаат этувчи аризани электрон шаклда мустақил равишда тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни илова қилади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитини олиш учун ариза унинг оила аъзолари томонидан берилиши мумкин.

Мурожаат этувчиларга ДХМ ва ЯИДХП орқали хизматлар бепул тақдим этилади.

Субсидия олиш учун 1 мартдан 1 октябргача ариза бериш мумкин, ушбу муддат тугаганидан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Масъул ташкилотлар томонидан мурожаат қилган шахснинг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги тақдим этилган ҳужжатлар асосида 10 иш куни давомида текширилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари асосида субсидия тўланадиган фуқароларни танлаш комиссияси ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки бермаслик тўғрисида қарор қабул қилади.

Дастлабки тўловлар бўйича субсидия шаҳарларда сотиб олинган квартира қийматининг камида 20 фоизини ва қишлоқ жойларда камида 10 фоизни ташкил этади.

Тақдим этиладиган субсидиялар битта оилага (оила аъзоларидан бирига) фақат 1 маротаба берилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...