Загрузка
Загрузка
"Ипподром" бозорида ёнғинни эрта аниқловчи рақамли тизим синовдан ўтказилмоқда
Жамият

"Ипподром" бозорида ёнғинни эрта аниқловчи рақамли тизим синовдан ўтказилмоқда

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Бугун, 7 июль куни, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида соҳа масъуллари томонидан маълум қилинишича, бозорлар ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инсон омилига боғлиқликни камайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида янги рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Хусусан, бугунги кунда пойтахтнинг энг йирик савдо мажмуаларидан бири ҳисобланган "Ипподром" бозорининг усти ёпиқ қисмида махсус тепловизорли камералар ўрнатилиб, синовдан ўтказилмоқда.

Ушбу тизим 360 градусга айланиш имкониятига эга бўлиб, бозорнинг ички қисмидаги исталган нуқтани тўлиқ қамраб олади. Интеллектуал камералар ҳудуддаги иссиқлик ва ёниш аломатларини автоматик равишда назоратга олади. Агар бирор нуқтада олов ёки ҳароратнинг кескин кўтарилиши кузатилса, камера ўзини ўша йўналишга қаратиб, бошқарув пультига зудлик билан хабар ва сигнал юборади. Бу эса масъулларга вазиятга илк сонияларданоқ муносабат билдириш имконини беради.

"Ипподром" бозорида синовдан ўтказилаётган ушбу тепловизорли тизим соҳада инсон омилига барҳам бериш ва ёнғинларни эрта аниқлаш йўлидаги муҳим қадамдир. Бозорлар одатда жуда тирбанд ва мураккаб инфратузилмага эга бўлганлиги сабабли, оддий кўз билан ёниш ўчоғини вақтида пайқаш қийин кечади. 

Дунё тажрибасида ёнғин содир бўлган дастлабки 10 дақиқа вазиятни назорат остига олиш ва катта талофатларнинг олдини олишда энг ҳал қилувчи палла ҳисобланишини инобатга олсак, бундай "ақлли" камералар қутқарувчиларнинг воқеа жойига етиб бориш вақтини кескин қисқартиради.

Олдинроқ ушбу ануманда журналистлар томонидан ҳудудлардаги ёнғинга қарши сув таъминоти тизимида жиддий камчиликлар ва муаммолар ўртага ташланганди. Ҳолат юзасидан мутасаддилар муносабат билдирган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг




Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...