Загрузка
Загрузка
Расмий статистика шаффофлиги: Сергелидаги портлашлар қурбонлари сони ҳақиқатдан яширилганми?
Ҳодисалар

Расмий статистика шаффофлиги: Сергелидаги портлашлар қурбонлари сони ҳақиқатдан яширилганми?

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Бугунги матбуот анжуманида жамоатчиликни энг кўп қизиқтирган ва ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлаётган нозик масалалардан бири — фавқулодда вазиятлар оқибатида қурбон бўлганлар сонининг яширилиши ёки камайтириб кўрсатилиши ҳақидаги гумонлар ўртага ташланди. Журналистлар томонидан тизим ходимлари халқда ваҳима ва хавотир уйғотмаслик учун асл рақамларни бекитиши мумкинлиги ҳақидаги Batafsil.uz мухбири саволига вазирлик масъуллари жавоб беришди. 

Ўта муҳим объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи Фаттоев Исроилнинг таъкидлашича, инсон ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ҳеч қачон яширилмайди ва бу бекитиб бўлмайдиган энг жиддий масаладир. Бу борада фақат ва фақат аниқ ҳақиқат тақдим этилиши билдирилди.

Шунингдек, расмий хабарларда кўпинча ишлатиладиган "айбдорларга чора кўрилди" қабилидаги иборанинг мазмуни жамоатчилик учун мавҳум қолаётгани, хусусан, Сергелидаги кучли портлашга сабабчи бўлганларнинг тақдири нима билан тугагани сўралди. Масъуллар ушбу ҳолат бўйича батафсил тушунтириш бериб, Сергели воқеаси юзасидан тегишли тартибда жиноий иш қўзғатилгани ва айбдор шахсларга нисбатан суд ҳукми билан қонуний қамоқ жазоси қўлланилганини маълум қилишди. 

Қайд этилишича, оддий қоидабузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 211-моддасига асосан чора кўрилишига сабаб бўлса, инсонлар ўлими ва йирик моддий зарар билан боғлиқ ҳолатлар тўлиқ жиноий жавобгарликка тортилади ва бундай оғир оқибатли воқеалар умумий статистиканинг жуда кам қисмини ташкил этади.

Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки олти ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда содир бўлган умумий фавқулодда вазиятлар сони ўтган йилнинг шу давридаги 49 тадан 22 тага камайган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...