Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари пойтахт бозорларида нархларнинг кескин ошганлигини  қайд этишмоқда
Жамият

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари пойтахт бозорларида нархларнинг кескин ошганлигини қайд этишмоқда

694

Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари пойтахт бозорларидаги нархларнинг кескин ошганлигини қайд этишмоқда. Якшанба куни шакар, ўсимлик ёғи, тухум ва ун нархи ошган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Аввалги ва янги нархлар Facebookдаги “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти аъзолари томонидан таққосланган. Шанба куни бир килограмм шакар 5800-6500 сўмга тушган бўлса, 27 октябрь якшанба куни шакар нархи 7000 – 7500 сўмга, кечга бориб эса – 8000 сўмга етган.

Айрим ун навларнинг нархи 8800 сўмга кўтарилган. Бир литри 14000 сўмга яқин бўлган ўсимлик ёғи 17000-18000 сўмга, 11000 сўмлик ёғи эса 14500 сўмга сотилмоқда. Бир дона тухум нархи 1300 сўмни ташкил этмоқда.

Жамият аъзолари нархларнинг кескин ўсишини пенсияларнинг оширилгани билан боғлашган.

"Ҳар доимгидек, пенсия 10%га ошган бўлса нархлар 25% га кўтарилди. Қизиқ, бу ҳақда давлат статистика қўмитаси нима дер экан? Улар нархлар яна тушди, деб айтишадими?", - дея қизиқмоқда гуруҳ администратори Лилия Николенко.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...