Загрузка
Загрузка
Ижтимоий тармоқларда Урганчлик қизнинг  бокиралигини  текшириш билан боғлиқ видео тарқалди. Ҳолат бўйича  жиноий иш қўзғатилган
Жамият

Ижтимоий тармоқларда Урганчлик қизнинг бокиралигини текшириш билан боғлиқ видео тарқалди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган

884
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда Урганчлик қизнинг бокиралигини текшириш билан боғлиқ видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.    

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда видео тарқалиб, унда бир нечта аёл қизнинг бокиралигини текширганлиги акс этган. Хусусан, қизнинг бўлғуси турмуш ўртоғига тегишли бўлган аёллар қизни ечинтириб, уни кўрикдан ўтказишган.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Хоразм вилояти ИИБ маълумотларига кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлган. Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатаётган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади.

“Бокиралик деб ақлдан озганми булар? Қизни хўрлашга ким ҳуқуқ берди? Уни кўрикдан ўтказиб, видеога олишга кимнинг ҳаққи бор? Тана фақат қизга тегишли, бошқа бировга эмас! Бозорда сигир сотиб олинаётган йўқку! Ота-оналар, илтимос қизларни қўйдек ювош қилиб тарбиялашни бас қилинг”, - дея маълум қилмоқда “Сукут сақлама” деб номланувчи мустақил лойиҳа вакиллари.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+