Загрузка
Загрузка
АҚШда бир оиланинг бир нечта аъзоси, жумладан болалар отишмада ҳалок бўлди
Дунё

АҚШда бир оиланинг бир нечта аъзоси, жумладан болалар отишмада ҳалок бўлди

2
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШнинг Монтана штати Биллингс шаҳридаги аҳоли яшайдиган хонадонда содир бўлган отишма ва ёнғин оқибатида бир неча киши, жумладан, ёш болалар ҳалок бўлди.

Ҳодиса якшанба куни кечқурун оилавий келишмовчилик заминида юз берган. Гумонланувчи хонадонга ўт қўйиб, сўнг ўзига қарата ўқ узган ва воқеа жойида вафот этган. 

Йеллоустон округи шерифи вазифасини бажарувчи Кент О’Доннеллнинг маълум қилишича, қурбонларнинг шахси аниқланган, бироқ тергов манфаатлари ва оила аъзоларини хабардор қилиш жараёни сабабли уларнинг исм-шарифлари ҳамда аниқ сони ҳозирча очиқланмаяпти.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари уйнинг орқа томонидан ўқ овозини эшитишган, шундан сўнг бино тўлиқ ёнғин ичида қолган. Биллингс ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Мэтт Ҳоппелнинг таъкидлашича, ҳудудда сув манбалари ва гидрантларнинг чеклангани ёнғинни ўчиришда сезиларли қийинчиликлар туғдирган. 

Ёнғин ва уни ўчиришда фойдаланилган сув сабабли жиноят жойида далилларни йиғиш ҳамда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари секинлашмоқда.

19 август куни Филиппиннинг жанубидаги Замбоанга шаҳрида жойлашган Атенео де Замбоанга университети кампусидаги ўрта мактабда содир бўлган отишма оқибатида ҳам 4 киши ҳалок бўлганди ва 9 киши жароҳатланган эди. Ҳужум қилган ўқувчи мактабга иккита ўқотар қурол олиб кириб, бошқа бир ўқувчини ҳамда икки нафар хавфсизлик ходимини отиб ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...