Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқ таълими вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, ковиднинг олдини олиш ва даволаш учун ўқитувчилар бепул рух ва гидроксихлорохин олишади.
Республика махсус комиссиясининг 13 сентябрдаги қарорига кўра, коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва даволаш учун таълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимларига бепул гидроксихлорохин ва рух берилади.
"Бу вазифани бажариш учун Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма буйруғи имзоланди. Ҳозирги кунда бу дори-дармонлар мактабларга етказиб берилмоқда", - дея қайд этмоқда ХТВ.
Эслатиб ўтамизки, гидроксихлорохиндан фойдаланиш масаласи кўплаб маҳаллий ва хорижий мутахассисларда саволлар туғдирмоқда .
Изоҳлар мавжуд емас