Хитой Ўзбекистонга COVID-19га қарши вакцина беришга тайёр
Жамият

Хитой Ўзбекистонга COVID-19га қарши вакцина беришга тайёр

400

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитой Ўзбекистонга COVID-19га қарши вакцина беришга тайёр. Вакцинани сотиб олиш бўйича қарор Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинади. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Препарат хитойлик мутахассислар билан ўтказилган видеоконференция форматидаги онлайн-консилиумда муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон 24" телеканали берган хабарига кўра, мутахассислар карантин чекловлари бекор қилингандан сўнг вируснинг тарқалиш эҳтимоли ошишини тахмин қилишмоқда. Шу сабабли аҳоли ўртасида профилактика тадбирларини кучайтириш муҳимдир.

Учрашувда хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган вакцинани клиник синовларининг иккинчи босқичи муваффақиятли ўтганлиги эълон қилинди. Айни пайтда Хитойда турли ёшдаги 50 мингдан ортиқ одам эмланган. Вакцина клиник синовларининг сўнгги, учинчи босқичи бошланган.

Коронавирусига қарши кураш штаби аъзоси Феруза Хамрабоева Хитой томони Ўзбекистонга вакцина беришга тайёрлигини айтди. Маҳаллий идоралар олдида турган вазифа - синовларининг учинчи босқичини ўтказишга республика нақадар тайёр эканлигини ҳал қилишдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлари ва етакчи мутахассислар синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичлари протоколлари билан танишишиб, вакцинанинг иммуногенлиги даражаси ва ён таъсирини баҳолашлари керак. Ушбу маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон вакцинани сотиб олишга тайёрлиги бўйича қарор қабул қилинади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+