Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Дўстлик ритмлари” видеороликлар  танловини 30 майгача узайтирди
Жамият

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Дўстлик ритмлари” видеороликлар танловини 30 майгача узайтирди

584

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси “Дўстлик ритмлари” видеороликлар танловини 30 майгача узайтирган. Мухбиримиз хабар беришича, бунинг сабаби шундаки,   ўз ишларини белгиланган муддатларда топшира олмаган   фойдаланувчилардан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Талабгорлар турли форматдаги роликлар- TikTok учун қисқа видео, кичик   фильмлар, интервью ёки лавҳалар юборишмоқда.     Энди барча хохловчилар   яна икки ҳафта мобайнида қизиқарли видеони суратга олиб, ажойиб совринни қўлга киритишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамизки, видеоролик формати ихтиёрий бўлиши мумкин.   Энг муҳими - креатив ёндашув талаб қилинади, ягона талаб эса - видео 5 дақиқадан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқларига оид Ўзбекистон қонунчилиги бузилмаслиги лозим.

Тайёр видеороликларни алоқа маълумотлари, муаллифнинг исми, шарифи ва отасининг исми, ҳамда паспорт маълумотлари билан бирга chinaemb_uz@outlook.com манзилига юбориш мумкин.

Танлов ғолиби асосий соврин – Huawei мобил телефонига эга бўлади.

Бундан ташқари, ўнта энг яхши видеоролик муаллифларига ҳам совринлар бериш кўзда тутилган бўлиб, улар учта совринли ўринларга тақсимланади. Биринчи ўрин - Huawei мобил телефони, иккинчи ўрин - Huawei мобил телефони ва учинчи ўрин Huawei планшети билан тақдирланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ғолиблар сафидан ўрин ололмаган ўнта муаллифга ҳам рағбатлантирувчи совринлар - Huawei мобил телефони берилади.

Ғолиблар 19 июнь куни эълон қилинади, тақдирлаш маросими эса 22 июнь куни ўтказилади.

Танлов ҳақидаги батафсил маълумот ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Телеграм – каналида тақдим этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...