Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. “Хумо” хоккей клуби ўзининг навбатдаги ўйинларидан бирида Ўзбекистонда илк бор “айиқча улоқтириш” акциясини ўтказади. Барча йиғилган маблағлар саратон ва қон касалликларига чалинган болалар учун Ezgu Amal жамғармасига топширилади. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Хайрия тадбирини 5 февраль куни ўтказиш режалаштирилган. Шу куни Тошкентдаги "Хумо Арена"да "Хумо" ва Россиянинг "Динамо" (Тверь) жамоаси ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтади. Чипталарни сотишдан тушган маблағ Ўзбекистондаги саратон ва оғир касалликларга чалинган беморларга ёрдам берувчи Ezgu Amal биринчи нодавлат жамғармасига ўтказилади.
Клуб матбуот-хизмати маълум қилишича, ўйиндан сўнг Ўзбекистонда илк бор “айиқча улоқтириш” , яъни 1993 йилда АҚШда пайдо бўлган томоша хайрия акцияси ўтказилади. Унинг моҳияти шундаки, мухлислар томонидан харид қилинган ўйинчоқлардан тушган маблағ хайрия мақсадларига йўналтирилади. Одатда “айиқча улоқтириш” ўйин пайтида – биринчи шайба урилганидан сўнг амалдга оширилади. Севими хоккей жамоаси мухлислари “айиқчалар”ни аренага ташлашади. Шундан сўнг ўйин бир муддат тўхтатилиб, ўйинчоқлар йиғиб олинади ва болалар шифохонлари, мактаб ва “Меҳрибонлик уйлари”га берилади.
Ўзбекистонлик мухлислар музга ташлаган ўйинчоқлар Ezgu Amal томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган болалар шифхоналарига тақсимланади.
Изоҳлар мавжуд емас