Загрузка
Загрузка
Хоразм ва Андижон вилояти ИИБда раҳбарлар алмашди
Жамият

Хоразм ва Андижон вилояти ИИБда раҳбарлар алмашди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Хоразм ва Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаларида раҳбарлар алмашди. Полковник Абдумажид Шермуҳамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, подполковник Ойбек Қаимхўжаев эса Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. 

Абдумажид Шермуҳамедов бунга қадар Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Унинг Андижон вилоятига тайинланиши муносабати билан Хоразм вилояти ИИБ раҳбари лавозимига Ойбек Абдукаримович Қаимхўжаев келган. 

Қаимхўжаев тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган

Андижондаги навбатдан ташқари вилоят Кенгаши сессиясида ҳудуддаги криминоген вазият ва жиноятчиликни жиловлаш масалалари муҳокама қилинган. Янги раҳбарга жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш ва фуқаролар розилигини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилган. 

Шунингдек, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал этиш, шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида профилактик ҳамда амалий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Самадов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси, Тимур Бутунбаев эса Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...