Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда олий таълимда "Даволаш иши" тугатилади: шифокорлар 6 йиллик тизимда тайёрланади
Жамият

Ўзбекистонда олий таълимда "Даволаш иши" тугатилади: шифокорлар 6 йиллик тизимда тайёрланади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2027/2028 ўқув йилидан бошлаб олийгоҳларда "Даволаш иши" йўналиши тугатилиб, ўрнига 5 йил назария ва 1 йил тўлиқ амалиётни ўз ичига олувчи 6 йиллик "Умумий тиббиёт" дастури жорий этилиши режалаштирилмоқда. 

Янги тизимга мувофиқ,  олийгоҳларга қабул кўрсаткичлари энди бевосита ҳудудлар ва тиббиёт муассасаларининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. 

"Умумий тиббиёт" дастурини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар дарҳол оилавий шифокор сифатида мустақил фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлишади. 

Шу билан бирга, тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Эндиликда тор соҳа мутахассислари босқичма-босқич тўлиқ резидентурада тайёрланади ва улар бир вақтнинг ўзида оилавий поликлиникаларда таҳсил олиб, амалиёт ўташади. Магистратура босқичи эса асосан илмий ва педагогик кадрларни етиштиришга йўналтирилади. 

Ислоҳотлар ўрта тиббиёт ходимлари ва фармацевтика соҳасини ҳам четлаб ўтмайди. Олий маълумотли ҳамшираларнинг ташхис қўйиш, даволаш ҳамда профилактика жараёнларида шифокорнинг асосий кўмакчиси сифатидаги ваколатлари ва ўрни сезиларли даражада оширилади. Фармацевтика таълимида эса ишлаб чиқариш билан интеграциялашган дуал таълим кенгайтирилиб, талабалар дори воситаларини яратишдан тортиб, уларни стандартлаштириш ва сифат назоратигача бўлган барча амалий жараёнларга бевосита жалб этилади. 

Аввалроқ университетда таълим жараёнини баҳолашда битирувчиларнинг 5 йиллик касбий ўсиши ҳисобга олиниши маълум қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...