Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Хусусий бандлик агентликларига Ўзбекистон фуқароларини чет элга ишга жойлаштириш учун ҳақ олиш таъқиқланади. Агентлик хизматлари учун тўловни қоплаш тўлалигича чет эллик иш берувчи зиммасига юклатилади. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Шу мазмундаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан илгари сурилган. Ҳужжат лойиҳаси 24 мартга қадар муҳокама учун очиқдир.
Вазирлик хусусий агентликларга меҳнат мигрантларидан фақат икки турдаги хизматлар - маслаҳат ва ахборот ёрдами учун ҳақ олишни таклиф қилмоқда. Аммо хизмат нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаслиги керак (бугунги кунда 446 минг сўмни ташкил қилади).
Хусусий бандлик агентликлари мижозлар билан тузилган барча шартномаларни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг labor-migration маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказишлари шарт. Агар шартнома маълумотлар базасига киритилмаган бўлса, у қонуний кучга эга бўлмайди.
Хусусий бандлик агентликлари учун лицензиялаш шартларини кучайтириш, хусусан уларнинг захира жамғармаси миқдорини тўрт бараварга – 8500 БҲМгача етказиш таклиф қилинмоқда. Бу эса қарийб икки миллиард сўмни ташкил этади.
Изоҳлар мавжуд емас