Загрузка
Загрузка
Комил Алламжонов: агар биз иқтисодиётни ўлдирсак, эртага вакцинани сотиб ололмаймиз
Жамият

Комил Алламжонов: агар биз иқтисодиётни ўлдирсак, эртага вакцинани сотиб ололмаймиз

1065
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Биз карантинни қанчалик қўллаб-қувватламайлик, вакцина яратилиб, бизга етиб келгунига қадар бир ярим йилдан икки йилгача вақт ўтади. Агар шу вақт ичида биз иқтисодиётни ўлдирсак, эртага вакцинани сотиб ололмаймиз. Бу ҳақида Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов гапириб ўтди.

«Масала жуда жиддий, танлов оғир турибди, хато қилиш эҳтимоли 90 фоиз. Карантин қаттиқ бўлса, уйда даволанаётган беморларга қийин (касалланганларнинг 80 фоизи) бўлади. Агарда карантин енгил бўлса, оғир беморлар (умумий сондан 15 фоизи) ва ўлимлар (2-4 фоиз) сони янада ортади, эплаб бўлмайдиган даражада. Иқтисодиёт, бизнес, еб-ичиш, қарзларни-ку гапирмаса ҳам бўлади”, - дея ёзмоқда у ўзининг Телеграм- каналида

Унинг айтишича, энг ёмони шундан иборатки, карантинни қанчалик қўллаб-қувватламайлик, вакцина яратилиб, бизга етиб келгунига қадар бир ярим йилдан икки йилгача вақт ўтади. Агар шу давр мобайнида иқтисодиётни ҳам ўлдириб қўйсак, эртага вакцина сотиб олишга ҳам имконият бўлмайди.

“Вакцинани кимдир бизга совға қилса ёки олиб берса, эвазига юртимиздан ниманидир юлиб олади. Бекорга ёрдам берадиган аҳмоқ аниқ йўқ. На катта бизнесменлар ва на катта давлатлар. Ўзимизнинг аравамизни ўзимиз тортмас эканмиз, аҳвол яхшиланмайди. Бу нима дегани? Биринчи навбатда, барча қатламдаги шифокорлар, ҳамшираларга тўғри даволашни зудлик билан ўргатиш керак. Жуда оғир жараён эмас бу”, - деди Алламжонов.

Унинг сўзларига кўра, тайёр даволаш протоколи бор. Шуни бир марта ўқиб чиқиб, ҳеч бўлмаса мумкин бўлмаган дориларни билиб олса бўлди. Шу ҳам катта муваффақият ҳозирги шароитда. Енгил тузалиши мумкин бўлган беморлар аксарият ҳолатда айнан шу нотўғри тавсия ва дориларни деб оғирлашяпти ёки ўляпти.

“Бугун мен шуни тушуниб етдимки, энг биринчи навбатда ҳозироқ, зудлик билан тўғри даволаш тизимини йўлга қўйишимиз шарт. Асл муаммо ўша ерда. Қисқа ўқув дастури яратиб, барча тиббиёт қатламини минимум қисқа курсда ўқитиш керак. Акс ҳолда ҳамма билганича даволаяпти ва даволаняпти. Оқибатда муаммолар сони ортиб, касалхоналарда жой қолмаяпти”, - дея таъкидлади у.

Хуллас, Алламжоновнинг хулосасига қараганда, аҳвол оғир. Ечими ҳам. Келажакдаги ягона йўл эса ҳар бир инсон ўзини ўзи эҳтиёт қилишни ўрганиши, ниқоб тақишни канда қилмаслик ва касал бўлиб қолганда тўғри даволаниши керак.

“Зудлик билан шундай яшашни ўрганмас эканмиз, фақат оғирлашаверади аҳволимиз. Устига устак, коллектив иммунитетга ҳам вақт керак (агар шундай иммунитет шаклланиши рост бўлса)”, -дея ўз фикрини якунлаган Алламжонов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+